Журналист билан бирга яна уч киши вафот этган

0

19 сентябрь куни Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани ҳудудидан ўтган «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Tacuma» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Tacuma» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал журналист Саиджон Махсумов 36 ёшида автоҳалокат сабаб вафот этгани хабар қилинганди.

loading...