Метрода яна муаммо

0

Бугун, 20 сентябрь соат 09:10 да Тошкент метросининг «Ғофур Ғулом» бекатидан «Чорсу» бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркибида ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган.

Бу ҳақда Тошкент метрополитенининг Жамоатчилик билан алоқалари бўлими мутахассиси Илхомжон Қосимов Замон.уз маълум қилди.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатда туширилган ва ортда ҳаракатланиб келган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида етиб, носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган. Техник носозлик 09:25 да бартараф этилган.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз» — дейди, “Тошкент метрополитени” УК ўз хабарида.

loading...