Наманганда 19 ёшли йигит ўгай отасини пичоқлаб қўйди

0

Наманган вилоятида онасининг норасмий эрини пичоқлаб қўйган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 15 сентябрь куни соат 00:30 ларда Чуст туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро шаръий никоҳида бўлган 1976 йилда туғилган аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида аёлнинг ўзи билан бирга яшовчи 19 ёшли ўғлининг жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан эркакнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 15-сентябр куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Андижонда 25 ёшли аёл норасмий эрини бўғиб ўлдириб, жасадни ҳожатхона чуқурига ташлаб юборганди.

loading...