Пермь университетида отишма: қурбонлар бор (видео)

0

Россиянинг Пермь давлат университетида отишма рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, қуролланган ёш йигит травматик қуролдан ўт очган. Россия Тергов қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши ярадор бўлган.

Ҳозир ҳужум қилган шахс қўлга олинган, у яралангани айтилмоқда. Унинг шахси аниқланган ва бу университети талабасидир.

Россия ЖКнинг қотиллик моддаси билан жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳукумат қурбонлар оилаларига ва жабрланганларга ёрдам беришга ваъда берди.

 

loading...