«Telegram»да янги функциялар ишга тушди

0

«Telegram» мессенжерида бир нечта янги функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда мессенжер сайтида хабар берилди, деб ёзмоқда «protoday.uz».

Ўзгаришларга кўра, эндиликда фойдаланувчилар шахсий суҳбатлар учун алоҳида рангли мавзулар ўрнатиш, интерактив эможилар ёрдамида реал вақтда ҳис-туйғулар билан бўлишиш, қайси гуруҳ аъзолари хабарларни ўқиганини кўриш ва трансляциялар ҳамда видео суҳбатларда видео оқимини ёзиб олиш мумкин. Шунингдек, мессенжер фойдаланувчилари шахсий чатларида саккизта мавзудан бирини ўрнатиши мумкин, у бир вақтнинг ўзида иккала суҳбат иштирокчиси учун ўрнатилади ва барча қурилмаларда кўрсатилади. Ҳар бир мавзунинг кундузги ва тунги версияси бор.

Мавзуни созлаш учун «суҳбат сарлавҳаси»дан «рангларни ўзгартириш» функцияси танланади. Шу билан бирга, энди кичик гуруҳларда иштирокчиларнинг қайси бири юборилган хабарни ўқиганини кўриш мумкин. Махфийликни ҳимоя қилиш учун хабарни ким ўқигани ҳақидаги маълумот етти кундан сўнг ўчириб ташланади.

loading...