Ўзбекистон кикбоксингчилари жаҳон кубогида 5та олтин медални қўлга киритди

0

WAKO – Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26 – Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон кикбоксингчилари бугун бешта олтин медални қўлга киритдилар.

 

Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида;

 

Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида;

 

Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида;

 

Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида;

 

Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн тоифдасида қатнашаётган Ҳусан Баратов (Тошкент шаҳри вакили) келтирди.

loading...