«Халқ сўзи» газетаси мухбири вафот этди

0

«Халқ сўзи» газетаси журналисти Саид Махсумов автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлган.

36 ёшда бўлган журналист Қорақалпоғистондаги бахшилик фестивалидан қайтаётганда аварияга учрагани айтилмоқда.

Саид Махсумов Тошкент вилоятида туғилган, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида «Маърифат» ва «Халқ сўзи» газеталарида ишлаган.

loading...