Эшак қассобига жазо тайинланди

0

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар сайёр судида шу йил апрель ойида эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

 

Суд жараёнида судланувчи Х.Ж. айбига қисман иқрор бўлиб, эшакларни итлар учун сўйиб сотганини маълум қилган. Бироқ суд ҳужжатларида тўпланган маълумотларга кўра, фуқаро пул эвазига буюртмачига гўштларни етказиб берган.

⚖️Суд ҳукмига кўра, фуқаро Х.Ж. ЖКнинг 186-модда (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланди.