Месси жароҳатланди

0

Франция чемпионатининг 6-турида «ПСЖ»нинг «Лион»га қарши ўйинида Лионел Месси захирага олинганди. Мессининг ўша пайтда жароҳат олгани маълум бўлди.

 

Хабарларга кўра, аргентиналик ҳужумчи тиззасидан жароҳатланган. Шунинг учун бош мураббий Почеттино уни алмаштирган. Бундан норози бўлган Месси мураббийнинг қўлини қисиб қўйишни истамаганди.

 

Кеча Месси тонгги машғулотларга ҳам бормаган. У кун бўйи соғломлаштирувчи машқлар билан шуғулланган. Почеттино уни майдондан олганини жароҳатдан асрагани билан изоҳлаган.

Месси «ПСЖ» таркибида 3 та ўйинда майдонга тушган бўлса-да, ҳозирча бирорта ҳам гол ура олмади.

loading...