Овқатдан заҳарланганда шифокор тавсияларидан ташқари қандай чоралар кўриш мумкин?

0

Овқатдан заҳарланиш – озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Бунда беморда кўнгил айниши ва қайт қилиш, диарея, ошқозон ва ичакларда оғриқ, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади.

Ушбу белгилар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш ва даво муолажасини бошлаш зарур. Ўз вақтида даволаш касаллик асоратларини бартараф қилишга ва организмда заҳарланишнинг камайишига ёрдам беради.

Шифокор тавсияларидан ташқари, уй шароитида парҳезга қаттиқ риоя қилиш, ёғли, қовурилган овқатлар, мева-сабзавотлар, ширинликлар, газли ва турли ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари, консерва маҳсулотларини чеклаш, организмдаги сувсизланишни бартараф этиш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш ва организм тез тикланиши учун кўпроқ дам олиш зарур.

Соғлом ҳаёт

 

loading...