Қандай қилиб ЎРВИнинг олдини олиш мумкин?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– ЎРВИ – ўткир респираторли вирусли инфекция бўлиб, нафас системасининг яллиғланиши билан намоён бўлади. Касаллик организмга вирусли инфекция тушиши орқали келиб чиқади.

– Касаллик бемор билан мулоқотда бўлганда, қўл билан кўришганда, буюмларни ушлаганда юқади. Касаллик асосан умумий ҳолсизлик, бош оғриғидан бошланади ва тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бурун оқиши, кўзларнинг қизариши ва ёшланиши кузатилади.

-Агар ушбу белгилар кузатилса, оилавий шифокорга мурожаат қилиш ва даво муолажасини бошлаш зарур. Беморларга кўп миқдорда суюқлик ичиш, ётоқ режимига риоя қилиш, яхши овқатланиш, хона ҳавосини тез-тез шамоллатиш ва тана ҳароратини мунтазам ўлчаб туриш тавсия этилади.

– Профилактика мақсадида қўлларни тез-тез ювиш, антисептиклардан фойдаланиш, иммунитетни ошириш учун мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш, тўғри овқатланиш ва уйқу тартибига риоя қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...