Савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча постлар ташкил этилади

0

“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида тун-у кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди .

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

-йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

-хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

-тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

kun.uz

 

 

loading...