Тошкентда кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний савдосига чек қўйилди

0

15 сентябр куни Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари билан бирга Чўпонота кўчасида жойлашган дорихонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фактини аниқлашди.

Ашёвий далиллар сифатида 138 та “Регапен” таблеткалари, 94 та “Зардекс”, 10 флакон “Тропикамид” ва 99 та таблетка “Селофен” олиб қўйилди. Суҳбат давомида дорихона ишчилари 19 ёшли Муҳаммадқодир З. ва 23 ёшли Орифжон Л.лар уларга бу дориларни сотиш учун 36 ёшли Олим У. берганини маълум қилишди.

loading...