Тошкентда ёнғин содир бўлди

0

Бугун, 21 сентябрь куни соат 12:56да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Нодира” МФЙ Ҳаваскор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ Ахборот хизматми хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59да етиб бориб, ёнғин соат 13:21да ўраб олинган ва соат 13:32 да ўчирилган.

 

Ёнғин оқибатида бир-бирига туташ қурилган уйларнинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

loading...