У оддийгина ўқитувчи эди!

0

Қорақалпоғистонлик ўқитувчи Алланияз Ўтениязов (1936-2006) бир умр хайрия ишларини амалга ошириб ўтди. У ҳаётлик чоғида ҳалол пешона тери билан тўплаган шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42 та уй-жой, 4 та мактаб, 4 та боғча ва 4 та тиббиёт пунктини қуриб берган.

 

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув вақтида Алланияз Ўтениязовнинг хаёт йўлига катта урғу берди.

 

«Хорижий мамлакатлардаги кўплаб инсонлар ҳам бундай улкан саҳоват ва бағрикенгликка қойил қолиб, Алланияз Ўтениязовга хатлар ёзишган.

 

Масалан, аргентиналик миллионер Х.Сапун Алланияз оғага йўллаган мактубида унинг эзгу ишларидан сабоқ олиб, ўзи ҳам бундан буён оддий инсонларга кўмак беришга қарор қилганини қайд этади.

 

Ҳеч шубҳасиз, Алланияз Ўтениязов ўз элига садоқати ва саховати билан қорақалпоқ халқига хос энг яхши қадриятларни бутун дунёга намоён этди», — деди Мирзиёев.

Амалдаги президент Нукус шаҳрининг кўркам мавзеларидан бирига Алланияз Ўтениязов номини беришни таклиф қилди.

«Бу – барчамиз, айниқса, ёшларимиз учун катта тарбиявий аҳамиятга эга иш бўлар эди», — деди давлат рахбари.

loading...