Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида Ўзбекистонда олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади

0

Афсонавий воқеалар қайтмоқда! Бир пайтлар Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали номи билан аталган Кинофестиваль 28 сентябрдан 3 октябрга қадар Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида асосан, ёшларнинг истеъдодини намоён этишга қаратилган, янги, ёрқин ва инновацион форматда ўтказилиши кутилмоқда.

 

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли. Мазкур анжуманни ўтказиш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг 19 июнь куни имзоланган.

 

«Ипак йўли дурдонаси» – бу халқаро ҳамкасблар билан тажриба алмашиш учун инновацион майдон, йилнинг энг муҳим маданий ҳодисаси бўлиши кутилаётган муҳташам кино марафонидир. «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтади.

 

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги реконструкция қилинган Кино саройида ўтказилади.

 

Узоқ орзиқиб кутилган тадбир – “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқарокинофестивали тантанали очилиш маросимихалқ орасида “Панорама” номи билан машҳур бўлган Кино саройида ўтказилади. Очилиш маросимида миллий ва жаҳон киноси ҳамда эстрадаси ёрқин юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда.

 

«Қувонарлиси, Кинофестиваль доирасида Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади», дея хабар бермоқда Ўзбeкистон элeктрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси.

 

Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган 4 та зал, 3300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройи, салкам 2000 ўринли Renaissance Hall кино-концерт зали, Самарқандда 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатрлар кино иҳлосмандлари учун эшикларини очади.

 

Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 ўринга эга бўлган “Бухоро”, иккита зал 225 ўринли Chinor Cinema, учта зал ва 340 ўринли “Бухоро” СКМ (ТРЦ) кинотеатрлари фойдаланишга топширилади.

 

Хивада эса, Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларни қарши олади.

loading...