22 сентябрь куни Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади

0

Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан пойтахтимизда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади.

Сайр 22 сентябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, «Янги Ўзбекистон» боғигача давом этади.

Велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.

Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.

loading...