Apple фойдаланувчиларда депрессия ва болалар аутизмини аниқлайдиган алгоритмларни яратмоқда

0

Алгоритмлар депрессия ва когнитив функциянинг пасайишига оид сигналларни iPhone ва «ақлли» Apple Watch соатларидаги жисмоний фаоллик, уйқу режими ва матн киритишдаги ҳолатни кузатадиган датчиклардаги маълумотларни ўрганиш орқали аниқлайди.

Бундан ташқари, компания Дюк университети билан ҳамкорликда болаларда аутизмни аниқлашга йўналтирилган тадқиқотини ўтказади. Apple мутахассисларининг режасига кўра, iPhone камераси болаларнинг камера қаршисидаги ҳаракатларини ўрганиб, уни таҳлил қила олади: болалар диққатини қандай жамлаган, олд-орқага қанчалик кўп тебранади ва ҳоказо.

Ҳозирда Apple Watch ёрдамида уйқу жавдалини юритиш, унинг сифатини кузатиш ва у ҳақда ҳисоботларни олиб туриш мумкин. Шу билан бирга, соатлар ёрдамида қондаги кислородлар миқдорини аниқлаш ва юрак саломатлиги бўйича хабарномалар олиб туриш мумкин.

loading...