Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олишда қулайлик яратилди

0

Молия вазирлиги болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш жараёни янада қулай бўлиши учун махсус @sr_mf_uzbot Telegram-ботни ишга туширди.

Ушбу махсус телеграм ботда:

➖»Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳақидаги маълумотлар;

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун берилган аризаларнинг ҳолати тўғрисида;

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби;

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш рад қилиниш сабаблари;

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари каби маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, ботга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан бирга ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.

 

loading...