Болалар учун қайси вакцина хавфсиз?

0

BioNTech ва Pfizer компанияларининг коронавирусга қарши вакцинаси 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун хавфсиз деб топилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, вакцинанинг болаларда ўтказилган клиник синовлари ана шундай натижани кўрсатган.

Синовларда иштирок этган 12 ёшгача бўлган болалар уч ҳафта оралиқда 10 микрограммдан икки доза вакцина билан эмланган.

Уларда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилардаги каби ножўя таъсирлар кузатилган.

Европа дори воситалари агентлиги 2020 йилда BioNTech ва Pfizer ишлаб чиқарган Comirnaty вакцинасини маъқуллаганди.

loading...