Дарахт кесишлар давом этмоқда

0

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида уч киши саломатлик йўлакчасини қуриш учун 13 та дарахтни қўпораётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Қайд этилишича, 17 сентябрь куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиер шаҳар ва Ховос туман инспекциялари инспекторлари ҳамда шаҳар ИИБ ППХ ва ЖЦБ ходимлари ҳамкорлигида тунги рейд тадбирлари ўтказилган. Шу куни кеч соат 22:52 лар атрофида «Шодлик» МФЙ ҳудудида «Сув омбор қурилиш» хусусий корхонаси иш юритувчиси О.С.нинг буйруғи билан фуқаролар Н.Х., С.Т. ва А.Ғ. саломатлик йўлакчаси қурилиши сабабли экскаватор билан 12 дона шумтол ва 1 дона тут дарахтини қўпораётгани аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 миллион 750 минг сўм жарима тўлаш ва табиатга етказилган 125 миллион 820 минг сўм зарарни қоплаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан Ўзбекистонда дарахт ва буталарни кесишга ўрнатилган мораторий муддати 2021 йил охиригача узайтирилган.

 

loading...