Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

0

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (595-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра:

➖ хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиёти ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтирилади;

➖ интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;

➖ интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантирилади ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

– ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади.

– Аризани кўриб чиқиш натижалари шу муддатда тақдим этилмаганда, ҚҚС тўловчига махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

– асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

– хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

– 2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

– Қарор билан шунингдек, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат cолиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

loading...