Мана «ичиш»нинг оқибати!

0

Жиззах вилояти Фориш тумани “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.М. маст ҳолатда “ВАЗ-21011”ни бошқариб, йўл-улов ҳодисасига сабабчи бўлди. У туманнинг “Осмонсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Жиззах – Фориш – Қизилча” йўлининг 52-километрида руль бошқарувини йўқотиб, автоуловини туманнинг “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.А. бошқарувидаги “Isuzu” юк автомашинасига урган.
Шундан сўнг Ш.М. воқеа жойидан қочди.

Автоҳалокат оқибатида “ВАЗ-21011” йўловчиси, туманнинг Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган И.С. тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Енгил автомашинанинг яна бир йўловчиси, “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Э.С. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Қочоқ ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Осмонсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўлга олинди.

loading...