Месси ва Неймар ортда қолди. Криштиану биринчида!

0

Forbes 2021 йилда энг кўп даромадга эга бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду қайд этилган.

Роналду маоши ва рекламадан тушган пуллар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 125 млн доллар даромад кўрган. Кучли учликни «ПСЖ» футболчилари Лионел Месси ва Неймар якунлаб берган.

Энг даромадли футболчилар ТОП-10

Криштиану Роналду ($125 млн ($70 млн маош, $55 млн реклама);
Лионель Месси ($110 млн ($75 млн + $35 млн);
Неймар ($95 млн, $75 млн + $20 млн);
Килиан Мбаппе ($43 млн, $28 млн + $15 млн);
Муҳаммад Салоҳ ($41 млн, $25 млн + $16 млн);
Роберт Левандовский ($35 млн, $27 млн + $8 млн);
Андрес Иньеста ($35 млн, $31 млн + $4 млн);
Поль Погба ($34 млн, $27 млн + $7 млн);
Гарет Бэйл ($32 млн, $26 млн + $6 млн);
Эден Азар ($29 млн, $26 млн + $3 млн).

loading...