МИБ банк фойдасига 537 млн. сўм ундириб берди

0

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига 537 млн. сўм кредит қарздорлиги ундирилди.
Аниқланишича, икки томонлама шартномага асосан АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиали ҳамда маъсулияти чекланган жамият шаклидаги корхонага 2020 йил 7 октябрь куни 500.000.000 сўм кредит маблағи ажратилади. Жамиятга олинган кредит маблағларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида қайтариш мажбурияти юклатилади. Бироқ, жамият мутассадилари буни унутишади гўё, маблағ ўз вақтида қайтарилмайди. Банк томонидан судга даъво киритилди ҳамда жамиятдан жами муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича жами 537 млн. сўм маблағни ундириш кўрсатиб ўтилган.
Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига олинган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида харакатлари олиб борилди. Қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилади. Бироқ, ихтирий муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ундириб берилиши таъминланди.

loading...