МИБчилар “22-сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун” акциясида фаол қатнашмоқда

0

Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиги ва жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражасини кундалик ҳаётимизга айлантириш зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги ПФ-6099-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2020 йилдаги 735-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ҳамда вилоят бошқармалари, туман-шаҳар бўлимларида ташвиқот ва спорт тадбирлари, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган амалий машғулотлар олиб борилмоқда.


Жумладан, тадбир доирасида барча ходимлар ихтиёрий равишда бир кунга барча турдаги автомобил воситаларидан воз кечиб, иш жойларига ва хизмат фаолияти юзасидан пиёда ёки велосипед орқали амалга оширмоқда.
Мақсад, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва уларни жисмоний фаоллигини оширишда имконият яратишдир.

loading...