«Қироличанинг юриши» сериали ижодкорлари иккинчи мавсумни суратга олмаслигини маълум қилди

0

Netflix’нинг «Қироличанинг юриши» сериалининг режиссёри ва ижрочи продюсери Скотт Фрэнк лойиҳа иккинчи мавсумга узайтирилмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Esquire.

«Биз ўзимиз хоҳлаган воқеани ҳикоя қилиб бера олдик деб ҳисоблайман. Хавотирим шундаки ёки бошқача айтадиган бўлсам қўрқаманки, кўпроқ нарсани айтишга уринса, бориниям бузиб қўямиз», — дейди Фрэнк.

Шу билан бирга, сериалнинг ижрочи продюсери Уильям Хорбернинг сўзларига кўра, лойиҳа иштирокчилари биргаликда ишлашда давом этади. Унинг гапига бош рол ижрочиси Аня Тэйлор-Жой ҳам қўшилган.

«Шу каби эҳтирос ва шундай ажойиб артистлар жамоаси билан тақдим этиш мумкин бўлган бошқа воқеани қидиришга уриниб кўрамиз», — дея қўшимча қилади Хорберг. «Қироличанинг юриши» яратувчилари янги лойиҳага Мозес Ингрем ва Мериэл Хеллерни таклиф этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни «Қироличанинг юриши» энг яхши минисериал номинацияси бўйича «Эмми» мукофотини қўлга киритди.

loading...