«Сариосиё» чегара постида Ўзбекистонга жанговар ўқ-дориларни олиб киришга уринган шахс ушланди

0

Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқаросининг қўл сумкасидан жанговар ўқ-дорилар топилди.

Маълум қилинишича, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговар ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар учрамоқда. Хусусан, «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А.нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатган. Ушбу шахснинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, сумка ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона «СВД» милтиғининг ва 3 дона «АКС», «АК-47», «АКМ» русумли автоматларнинг жанговар патронлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...