«Толибон» БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилмоқчи

0

Ҳаракатнинг ташқи ишлар вазири бу талабни душанба кунги мактубида баён қилган. БМТ қўмитаси бу талаб бўйича қарор қабул қилади.

“Толибон” Афғонистоннинг БМТдаги элчиси этиб Доҳадаги элчиси Суҳайл Шоҳинни тайинлади.
Ўтган ой Афғонистон устидан назоратни қўлга олган гуруҳ, ҳокимиятдан ағдарилган ҳукумат элчиси энди бу мамлакатнинг вакили эмаслигини айтган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилининг сўзларига кўра, юқори даражадаги мунозарада иштирок этиш тўғрисидаги ариза ваколатларни текшириш қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Аммо улар келаси душанба куни Бош Ассамблея сессияси охиригача йиғилишлари даргумон. Унгача БМТ қоидаларига кўра, Ғулом Исачай Афғонистоннинг халқаро ташкилотдаги элчиси бўлиб қолади.
У йиғилишнинг охирги куни, 27 центябрда маъруза қилиши кутилмоқда. Бироқ, “Толибон” уни «энди Афғонистон вакили эмаслигини» айтмоқда.
Шунингдек, улар бир қанча давлатлар собиқ президент Ашраф Ғанини президент сифатида тан олмаслигини айтган.
15 август куни “Толибон” гуруҳи пойтахт Кобулга ҳужум қилганида жаноб Ғани Афғонистонни тарк этди. Ўшандан бери у Бирлашган Араб Амирликларида бошпана топган.
“Толибон” Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача охирги марта назорат қилганида, ваколатларни текшириш қўмитаси бу лавозимга даъвогарлик қилиш тўғрисидаги қарорини кейинга қолдиргандан сўнг ағдарилган ҳукумат элчиси БМТ вакили бўлиб қолган эди.
Сешанба куни БМТ йиғилишида Қатар дунё раҳбарларини “Толибон” билан ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.
«Уларни бойкот қилиш фақат қутбланиш ва реакцияга олиб келади, мулоқот эса самарали бўлиши мумкин», – деди Қатар ҳукмдори шайх Тамим бин Ҳаммад Ас-Соний.
Қатар Афғонистонда асосий воситачига айланди. У ерда “Толибон”-АҚШ музокаралари бўлиб ўтди ва 2020 йилда АҚШ бошчилигидаги НАТО кучларини олиб чиқиш тўғрисидаги битим билан якунланди.

Мамлакат “Толибон” қўлига ўтганидан сўнг афғонистонликлар ва чет эл фуқароларини эвакуация қилиш ишлари ва яқинда ўтказилган афғонлараро тинчлик музокараларига ҳам Қатар ўз ҳиссасини қўшди.

loading...