Тўйдан олдин йигитлар қандай текширувлардан ўтиши керак?

0

Йигитлар тўйдан олдин қуйидаги текширувлардан ўтса, мақсадга мувофиқ бўлади.

– Инфекцияларга анализ – Кўп ҳолларда бу касалликлар ҳеч қандай белгиларсиз кечиши мумкин, лекин улар эркаклар жинсий ҳужайралари сифатига жиддий тасир кўрсатади. Шунингдек, бу инфекциялар аёлга ҳам ўтиб, бўлажак фарзанднинг соғлигига жиддий хавф туғдиради.
– Гормонлар таҳлили – гормонлардаги ўзгаришлар эркакларда бепуштликка олиб келувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Гормонлар миқдорини қон таҳлили орқали аниқлаш мумкин.
– Уруғланиш ва соғлом фарзанд кўриш кўп жиҳатдан эркаклар спермаси сифатига боғлиқ. Спермограмма таҳлили орқали уруғ ҳужайраларнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш, эркаклар жинсий соғлигини баҳолашда катта аҳамиятга эга.

– Эркакларнинг жинсий саломатлиги билан махсус шифокор уролог-андрологлар шуғулланади.

SoglomHayot

loading...