Украина президентига 22 марта таҳдид қилингани маълум бўлди

0

 2019 йилдан буён Украина президенти Владимир Зеленскийга 22 марта таҳдид қилинган. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизматига таяниб «РБК — Украина» хабар берди.

Маълумот берилишича, ушбу давр мобайнида мамлакат юқори лавозимли шахсларига нисбатан 25 та таҳдидли хабар келиб тушган. Булардан 22 таси президентга, учтаси ички ишлар вазирига йўлланган.

Таҳдидли хабарларни йўллашга алоқадор 16 киши қўлга олинган.

22 сентябр куни Киев яқинида номаълум шахслар Зеленскийнинг маслаҳатчиси Сергей Шефирнинг автомобилини ўққа тутгани хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, автомобилга Калашников автоматидан 18 та ўқ узилган. Шефирга ҳеч қандай жароҳат етмаган, унинг ҳайдовчиси эса учта ўқ тегиши оқибатида жароҳатланиб шифохонага ётқизилган.

Зеленский ушбу суиқасд ортида ким турганини ҳозирча билмаслигини айтди.

loading...