Вазир ишга пиёда борди

0

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун қарийб 8,5 километр йўлни пиёда босиб ўтди ва автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечди.

Вазир пиёда босиб ўтган йўлни ўзининг фейсбук саҳифасидаги онлайн трансляция қилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун Ўзбекистонда ҳам нишонланмоқда ва бу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун мамлакатимизда айрим раҳбарлар ва ходимлар хизмат ва шахсий автомобилида ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечган ҳолда иш жойига пиёда ва велосипедда қатнашмоқда.

loading...