Хабаровск яқинида бортида 6 киши бўлган самолёт йўқолиб қолди

0

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳри яқинида Ан-26 самолёти радарлар назоратидан йўқолиб қолди. Самолёт бортида олти киши бўлганлиги айтилмоқда.

Самолёт шаҳардан 40 километр узоқликда техник парвозни амалга ошираётган эди. Тўсатдан у билан алоқа узилиб қолган. Ҳозир самолёт ва ундаги одамларнинг аҳволи ноаниқлигича қолмоқда.
Ҳозиргача бўлган маълумотларга кўра, Ан-26 «Летные проверки и системы» компаниясига тегишли бўлган. Парвоз алоқа воситаларини текшириш учун ташкил этилган.
Ҳаво кемасини қидириш ишлари ҳали бошланмаган.

loading...