ХДП депутати ЎзЛиДеП номзодига ишончли вакил бўлди

0

Ижтимоий тармоқларда «ХДП депутати ЎзЛиДеП номзодига ишончли вакил бўлди» деган постга пайдо бўлди. Ушбу ҳолат қонунийми деган саволга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз саҳифасида изоҳ берди.

«Маълум бўлишича, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, ХДП аъзоси ҳисобланган Турдибоева Раъно ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган.

Амалдаги Сайлов кодексининг 43-моддасида, жумладан, шундай дейилган:

“Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади, Марказий сайлов комиссияси уларга тегишли гувоҳномалар беради.”;

“Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва улар ҳақида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳномалар беради.”;

“Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас”.

Демак, қонунчиликда, бошқа партия аъзосининг, бошқа партиядан Президентликка номзодга ишончли вакил бўлиши учун таъқиқ қўйилмаган.

Шунингдек, Турдибоева Раънони депутатлик сайловларида мен билан битта сайлов округидан депутатликка номзод ва ҳурматли рақиб сифатида билганим шуки, улар ХДПга аъзо бўлмаса-да, номзод этиб кўрсатилганди» деб ёзади депутат.

loading...