Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

0

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат рахбари вилоятда туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирларини маълум қилди.

Унга кўра:

— Урганчдаги Паҳлавон Маҳмуд ва Хивадаги Аллея ҳудудларида «Туризм кўчаси» барпо этилади.

— Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, туристлар оқими камида 2 баробарга ошади.

— «Мангуберди ватанига саёҳат» номли ички туризм дастури орқали, ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразмга сафарини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

— Эътибордан четда қолган 100 дан зиёд маданий мерос объектларини реставрация қилишга давлат буюртмаси жорий қилинади ҳамда уларга олиб борувчи инфратузилма тикланади. Бунинг учун, бюджетдан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратилади.

— Ичан-қалъадаги Нажмиддин Кубро сабоқ берган Шайх Кабир масжиди, хонақ́оҳ ва чиллахона реконструкция қилиниб, зиёратгоҳга айлантирилади.

— Араб Муҳаммадхон мадрасасидаги 56 мингта экспонат, нодир топилма ва буюмларни сақлаш ва намойиш қилиш учун, янги музей ташкил этилади.

loading...