Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк лойиҳасига қанча маблағ ажратилган

0

Президент Шавкат Мирзиёев Амударёда қурилаётган кўприкни кўздан кечирди.

Президент ушбу кўприк лойиҳаси билан ўтган йили декабрда Хоразмга ташрифи чоғида танишган, кўп ўтмай унинг қурилиши бошланган эди. Бугунги кунда қирғоқлар темир-бетон билан мустаҳкамланиб, кўприкнинг таянч устунлари қурилмоқда.

❗️Лойиҳанинг қиймати 174 миллион доллар бўлиб, унинг эвазига 80 километрлик темир йўл ва Амударё устида 413 метр узунликдаги кўприк барпо этилади.

“Бу одамлар узоқ йиллар кутган лойиҳа. Энди янада кўп йиллар халқимизга хизмат қилиши керак. Шунинг учун биринчи ўринда сифат. Ажратилган маблағ кичкина эмас. Тажрибали мутахассисларни жалб этиб, ҳар бир жиҳатни ўйлаб, элимга, юртимга деб қуриш керак”, – деди Мирзиёев.

Қурилишдан кейин Хоразм вилояти билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги темир йўл масофаси 240 километрга, вақти эса 6 соатга қисқаради.

 

loading...