2021 йилда Нобель совриндорлари мукофотни ўз давлатларида олади

0

Коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилги Нобель совриндорлари мукофот ва дипломларни ўзлари яшаётган давлатларда олади. Бу ҳақда Нобель жамғармаси маълум қилди.

“Ҳамма пандемия тезроқ якунланишини истаяпти, бироқ ҳали бу юз бермади. Нобель мукофоти – бу жаҳон миқёсидаги тадбирдир. Ҳар йил дунёнинг турли бурчакларидаги совриндорлар номлари эълон қилинади ҳамда пандемия ва саёҳатлар учун имкониятлар борасидаги ноаниқлик 2021 йилда мукофотлар совриндорлар ватанларида топширилишига олиб келди”, деб айтган жамғарма ижрочи директори Видар Хельгесен.

Шу билан бирга, 6-12 декабрь кунлари Стокҳолм ва Ослода маҳаллий аҳоли учун Нобель маросими ўтказилиши режалаштирилмоқда. Нобель ҳафтаси ўтказилиши формати ҳақида октябрь ўртасида маълум қилинади. Ҳафта давомида мукофотлар топширилиши маросимидан ташқари, анъанавий Нобель банкети, совриндорлар маърузалари, семинарлар ва концертлар ҳам бўлиб ўтади.

Тинчлик бўйича мукофотни топшириш борасида ҳали бир тўхтамга келинмаган ва Норвегия Нобель қўмитаси уни Ослода топшириш имкониятини ўзида сақлаб қолади.

Жорий йилда Нобель совриндорлари қуйидагича тартибда эълон қилинади: 4 октябрда тиббиёт, 5 октябрда физика, 6 октябрда кимё, 7 октябрда адабиёт, 8 октябрда тинчлик бўйича. 11 октябрда эса Швеция давлат банкининг мукофот асосчиси Альфред Нобель хотираси учун иқтисодиёт бўйича мукофоти ўз эгасига топширилади.

2020 йилда ҳам Нобель мукофоти топширилиши маросими пандемия сабабли онлайн режимда ўтганди.

kommersant.ru

loading...