Ана бўлмаса! Мудофаа бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга тушди

0

Мудофаа бўлими бошлиғи 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олаётганда қўлга тушди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи 1976 йилда туғилган фуқаро Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилади.

Вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани Чекирчи маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...