BMW ўта ноодатий эшикларни патентлади

0

Эълон қилинган эскизларда компания ҳеч қандай ноодатий жиҳатга эга бўлмаган йўлтанламасни кўрсатган. Аммо автомобилга юқоридан қаралса, оддий орқа эшик машина томининг бир қисми билан очилаётганини кўриш мумкин. Иккинчи патентда эса шифт қисмга жойлаштириладиган гидравлик ёки электр механизм орқа эшиклар очилган вақтда томнинг ён қисмини автоматик равишда марказга суриши тасвирланган.а ҳам янги эшиклар орқа икки қатордаги йўловчиларнинг салонга тушиб-чиқишида қўшимча қулайлик яратди. Шу билан бирга, инновацион механизмлар кроссовер ва йўлтанламаслардан кўра, паст бўйли енгил машиналарга кўпроқ қўл келиши мумкин. Бу каби конфигурация муҳандислар қўшимча элементлар ўрнатишни талаб қилади ва табиийки, транспорт воситасининг оғирлиги ошади.

Бавария маркаси суриладиган ва кўтариладиган механизмлар билан ўзининг серияли моделларини жиҳозлаш ёки жиҳозламаслиги ҳозирча номаълум. Бугунги кунда шу каби эшик фақатгина BMW i8 гибридига ўрнатилган.

Аввалроқ АҚШда стимпанк услубида яратилган ва эшиги тескари тарафга очилувчи BMW Х6 сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...