Бугун Ҳамид Олимжон ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинади

0

Бугун Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” студияси ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Она юрт куйчиси” ҳужжатли фильми премьера қилинади. Кинокартина ўзбек адабиётининг ёрқин вакили Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан «Халқ юраги» туркуми остида тайёрланди.

Сценарий муаллифи Наим Каримов, режиссёр Иброҳим Расулов, оператор Аҳмаджон Содиқов, композитор Дониёр Агзамов, рассом Комил Аллаберганов.

Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган барча премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтмоқда.

 

loading...