Бунга нима дейсиз энди?!

0

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими муовини ўз уйида ободонлаштириш ишчиларини мажбуран ишлатди” мазмунида видеолавҳа тарқалди.

Вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганини маълум қилди.

Ўрганишлар натижасида туман ҳокими ўринбосари Ободонлаштириш бошқармаси ишчиларини соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

loading...