Фарзандфуруш ота-она қўлга олинди

0

Навоий вилоятининг Кармана туманида икки ёшли фарзандини 85 миллион сўмга сотмоқчи бўлган самарқандлик эр-хотин жиноят устида қўлга олинди.
Самарқанд вилоятида яшовчи эр-хотин 2 ёшли фарзандини 85 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро эса олдиндан 50 млн сўм, кейин эса қолган 35 млн сўмни бериш шарти билан болани сотиб олмоқчи бўлган.

Навоий вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ҳамда департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари томонидан эр-хотин 50 млн сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...