Ҳомиладорлик вақтида тиш олдириш мумкинми?

0

Ҳомиладорлик вақтида тиш оғриса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида боланинг аъзо ҳамда органлари шаклланади, шу сабабли ҳомиладор аёлда бўладиган ҳар қандай ўзгариш болага жиддий таъсир қилиши мумкин.

✅ Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги тиш оғриганда даволаш мумкин бўлган энг мақбул давр ҳисобланади. Тиш олдириш муолажасини ҳам айнан мана шу вақтда амалга ошириш мумкин.

🔷 Ҳомиладорликда тишни пломба қилиш бошқа муолажаларга қараганда бирмунча хавфсиз ҳисобланади.

❗️Тишни рентген қилишни эса ҳомилага нисбатан барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин ўтказиш мумкин.

💢 Ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал стоматолог кўригига учраб, барча даво муолажаларини олиш тавсия этилади.

 

loading...