MY5 телеканали жавобгарликка тортилди. Сабаби…

0

Жорий йилнинг 11 август куни Интеллектуал мулк агентлигига “Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси”нинг ўз аъзоларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда “Менинг юртим” телеканали томонидан “Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси”нинг ўз аъзоларига тегишли бўлган кинофильмлар уларнинг рухсатисиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатилганлиги таъкидланган.

Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 15 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилиб, “Менинг юртим” телеканалининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

loading...