Наманганда 71 килогача тош босадиган ошқовоқлар пишди

0

Шитоб билан ўзгариб бораётган глобаллашган замонамизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизалар ҳам бўларкан. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида етиштирилган гигант ошқовоқлар бунга яққол мисол.

Сабзавотларни ҳавас ва меҳр ила парваришлаган 65 ёшли Азимжон ота Қўчқоров хонадони аъзолари ёз фасли аввалида Россиядан келтирилган бу ноёб ўсимлик уруғини экишган эди. Эътиборлиси, томорқанинг бир четига қадалган 10 та уруғдан саккизтаси униб чиқди. Бугунга келиб пишиб етилган кузги неъмат ҳосили ўз натижасини берди. Узиб олинган ошқовоқларнинг оддийси 27 килограммдан, улкан пишиб етилгани 71 килограммгача тош босади.

Чинакамига деҳқончилик мўъжизаси билан донғи бутун вилоятга етган довруқ қозонган оила катта ҳажмдаги ошқовоқларни қариндош-уруғ, маҳалла куй ва яқинларга эҳсон тариқасида тарқатди. Деҳқончиликда катта тажриба тўплаган хонадон соҳиблари юртимиз тупроғини ёқтириб қолган ушбу экинни оммалаштириб, оилавий бизнеснинг асосий турига айлантиришни ният қилган.

loading...