«Очиқ бюджет» лойиҳалари учун қўшимча маблағ ажратилди

0

Шунингдек, ҳужжат билан 2021 йил 1 октябрга қадар Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 миллиард сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 миллиард сўм, «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб борилади. Мазкур талабнинг бузилиши бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб баҳоланади.

Молия вазирлигига халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида ҳудудлар томонидан йўл қўйилган камчиликларнинг таҳлиллари асосида ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб бориш вазифаси қўйилган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини амалга ошириш механизми ва унинг моҳиятини аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг ёритиб боради, ҳар бир маҳалла ва овулда «Очиқ бюджет» ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи «мобил» гуруҳлар ҳамда «ташаббускорлар бурчаги»ни ташкил этади.

loading...