Пандемия тугайдими?

0

Вакциналар ишлаб чиқариш кўпаяётгани сабабли, коронавирус пандемияси келаси йилнинг кузида тугаши мумкин, деди Aмериканинг Moderna фармацевтика компанияси бош директори Стефан Бансель.

«Aгар сўнгги олти ой мобайнида бутун саноат бўйича ишлаб чиқариш қувватининг кенгайишига назар ташласангиз, келгуси йилнинг ўрталарига келиб Ер юзидаги ҳамма одамлар эмланиш учун етарли миқдорда дозага эга бўлишади», — деди Бансель Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, эмлашдан бош тортганлар коронавирусга чалинади, чунки ҳозирда дунёда ҳукмронлик қилаётган дельта штамми ўта юқумли. Moderna бош директори 2022 йилнинг иккинчи ярмида нормал ҳаётга қайтиш мумкинми деган саволга жавоб берар экан, бу бир йилдан кейин содир бўлиши мумкинлигини айтган.

loading...