Поранинг ҳам турлари кўп!

0

“Юз доллар ва 12 бош курка боласи”: мудофаа бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди.

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи 1976 йилда туғилган фуқаро Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилади.

Вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани Чекирчи маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 доллар ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

loading...