Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади

0

«M.D.» МЧЖнинг собиқ раҳбари Р.Д. ва бошқалар МЧЖга Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда ўзига ишониб топширилган умумий қиймати 387,6 млн сўмлик балиқ консерва маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...