«Сергели» йўналишида метро қатнови вақтинча тўхтатилади

0

Профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан, «Олмазор» – «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябр соат 21:00 дан 26 сентябр соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» УК Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўл кира хаққисиз фойдаланиши мумкун.

«Тошкент метрополитени» УК маъмурияти келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрамоқда.

loading...